Трамп АҚШдаги оммавий норозиликларни жиловлай олмаяпти (видео)

Олам

image

АҚШнинг шимолидаги йирик шаҳарлардан бири – Миннеаполисда минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Намойишчилар Президент Дональд Трамп қўллаб-қувватлаётган федерал иммиграция агентлари шаҳарни тарк этишини талаб қилди. Яна 46 та штатда норозилик намойишлари ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни “Reuters” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, норозиликлар Трамп маъмуриятининг иммиграцияга қарши “Metro Surge” операцияси бўйича бир-бирига зид баёнотлари фонида авж олган. Норозилик намойишлари фонида Трамп Миннеаполис ҳудудига тактик кийимдаги 3 минг нафар федерал зобитни юборди. Бу куч Миннеаполис полиция департаменти сонидан қарийб беш баравар кўп.

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) томонидан қўлланилган кескин услубларга норозилик билдирган минглаб одамлар Миннеаполис марказида, совуқ ҳаво шароитига қарамай, тўпланишди. Намойишчилар орасида ёш болали оилалар, кексалар ва фаол ёшлар ҳам бўлган.

Аҳоли “ICE йўқ” ёзувли свитерлар кийиб, агентлик шаҳарни тарк этишини талаб қилувчи плакатлар билан чиқди. Улар АҚШ га ўзларини хавфсизроқ ва яхшироқ ҳаёт излаб келганини таъкидлашмоқда.

Норозиликлар фақат Миннесота штати билан чекланиб қолмади. Ташкилотчилар 46 штатда, жумладан, Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Чикаго ва Вашингтон каби йирик шаҳарларда “Иш йўқ. Мактаб йўқ. Харид йўқ. ICEни молиялаштиришни тўхтатинг” шиори остида 250 га яқин намойиш ўтказилишини маълум қилди.

Бу орада Дональд Трамп ICE фаолиятини назорат қилувчи Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмга ишонч билдирди. Бироқ, танқидчилар унинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп ICE

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг