Трамп ҳокимиятни ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида кўради – Обама
Олам
−
21 Август
2247Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обама АҚШ ўз тарихида Камола Ҳаррис президент бўладиган янги саҳифага тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у кеча, 20 август куни Чикагода (Иллинойс штати) Демократик партиянинг Миллий конвенциясида сўз очди.
“Америка янги бобга, ўз тарихи учун яхшироқ ҳикояга тайёр”, деган у йиғилганларга.
Обама Ҳаррисни тасвирлаб, унинг катта банклар фаолиятидаги жиноий ишлар ҳамда болаларнинг жинсий зўравонликка учрашига қарши курашган прокурор сифатидаги фаолиятини эслади. Шунингдек, у демократларга Ҳаррис ҳар бир америкалик номидан ишлашини ваъда қилди.
Трамп “хавфли”
Обама, шунингдек, Ҳарриснинг республикачи рақиби, собиқ президент Дональд Трампни “хавфли” эканини айтди.
“Ҳақиқат шуки, Дональд Трамп ҳокимиятни ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида кўради. У ўрта синфнинг яна бир катта солиқ имтиёзлари нархини тўлашини истайди, бу асосан унга ва унинг бой дўстларига ёрдам беради”, дейди у.
Обаманинг таъкидлашича, тарих Жо Байденни хавфли пайтда демократияни ҳимоя қилган Президент сифатида эслаб қолади. Обама, шу билан бирга, Байден маъмуриятининг ютуқлари, жумладан, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқларини эслатди.
“Бошқа партия шахсга сиғинишни одат қилган бир пайтда, бизга барқарор, одамларни бирлаштирган ва сиёсатда энг кам учрайдиган нарсани қилиш учун фидойи бўлган лидер керак эди: Байден ўз амбицияларини четга суриб қўйди ва мана ишларни қила олди”, деган Обама.
Собиқ президентнинг рафиқаси, Мишель Обама ҳам АҚШ президентлиги учун Камoла Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашини ва у Америка президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлишга лойиқлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг 44-президенти Барак Обама рафиқаси Мишель Обама билан биргаликда жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган мамлакат президентлиги учун сайловларда демократ, вице-президент Камола Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашини эълон қилганди.
LiveБарчаси