Трамп ҳибсга олиниши кутилмоқда
Олам
−
18 Март 2023
16423Бугун, 18 март куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Манхэттен округи прокурори томонидан олиб борилаётган тергов доирасида кейинги ҳафта ҳибсга олинишини кутаётганини айтди ва аҳолини норозилик билдиришга чақирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Республикачилардан етакчи номзод ва АҚШнинг собиқ президенти келаси ҳафта , 21 март куни ҳибсга олинади. Норозилик билдиринг, миллатимизни қайтариб олинг”, деб ёзган Трамп ижтимоий тармоқда.
Трамп нима учун ҳибсга олинишини кутаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган бўлсада, унинг юридик жамоаси бу тез орада содир бўлишини тахмин қилиб, кейинги қадамларга парда ортида тайёргарлик кўришни бошлаган. Собиқ президент расмий айбловлардан сўнг ўзини Манхэттенда кўриниш бериб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Трампга яқин манбаларга кўра, собиқ президент Манхэттен округи прокурори Алвин Брагг уни ёмон кўргани учун унга қарши иш очаётганидан шикоят қилган.
Трампнинг баъзи маслаҳатчилари уни Манхэттен кўчаларида 2021 йил 6 январдаги АҚШ Конгрессига қилинган ҳужумга ўхшаш оммавий норозилик намойиши авж олишидан хавотирланиб, ундан бундай чақириқлар қилмасликни сўраган.
Манбага кўра, ҳафта давомида Нью-Йоркда шаҳар, штат ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида Трампга қарши эҳтимолий айбловга қандай тайёргарлик кўриш бўйича учрашувлар бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп президентлик даврида хорижий етакчилардан олган умумий қиймати тахминан 291 минг доллар бўлган юздан ортиқ совғалар ҳақида ҳисобот бермагани аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь