Муҳожир болаларга АҚШдан чиқиб кетиши учун пул таклиф этилмоқда – “Bloomberg”

World

−

image

Дональд Трамп маъмурияти АҚШдан ўз ихтиёри билан чиқиб кетиши учун 5 ёшдан ошган мигрант болаларга 3000 доллардан таклиф қила бошлади. Бу ҳақда адвокатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Иккита юридик ташкилот раҳбарларининг сўзларига кўра, бундай таклифларни Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) юристлари ҳам, иммиграция судьяларининг ўзлари ҳам билдирмоқда. “Acacia Center for Justice” раҳбари Шайна Эйбернинг маълум қилишича, сўнгги бир ой давомида бутун мамлакат бўйлаб кичик ёшдаги болалар, баъзан адвокатсиз, бундай таклифларни олаётгани ҳақида хабарлар келиб тушган. Баъзида судьялар бу таклиф бир марталик экани ва ўйлаб кўришга имкон берилмаслигидан огоҳлантирмоқда. Эйбер шундай дейди:

“Болалардан 3000 доллар эвазига, масалан, бошпана сўраш ҳуқуқидан воз кечиш каби жуда муҳим қарорни айнан воқеа жойида қабул қилишни сўрашмоқда”.

Вашингтондаги “Amica Center for Immigrant Rights” директори Майкл Люкенснинг хабар қилишича, унинг ташкилоти ва бутун мамлакат бўйлаб ҳамкасблари ICE юристларидан болаларга “3000 долларлик рағбат” таклиф қилинган хатлар олган. Шу ҳафта улардан бири унинг 11 ёшли мижози иши бўйича келган. “CBP Home” иловаси орқали ўзини депортация қилиш учун Чегара хизмати (CBP) аллақачон 3000 доллардан тўламоқда, аммо судларда бу амалиётнинг 14 ёшдан кичик болаларга нисбатан қўлланилиши ҳақида юристлар илгари эшитмаган.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, июль ҳолатига бўйича иммиграция судларида ҳамроҳсиз болаларнинг 16,5 мингдан ортиқ кўриб чиқилмаган ишлари қолмоқда. Судьялар уларга адвокат топиш ва бошпана сўраб мурожаат қилиш вақтини қисқартирмоқда, кечиктиришлар эса 21 кун билан чекланган. Шу билан бирга, июль ойида бундай болалар манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик ташкилотларнинг федерал молиялаштирилиши тугаган.

Май ойида Брукингс институти Трамп давридаги кенг кўламли депортациялар сабабли Америка фуқаролигига эга 145 мингга яқин бола камида ота-онасидан биридан айрилганини ҳисоблаган. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, 2025 йил январдан 2026 йил апрелгача ICE 400 мингга яқин чет элликни қўлга олган бўлиб, бу жараёндан жабр кўрган болаларнинг 36 фоизи олти ёшдан кичиклардир.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends