Трампга заҳар солинган хат юборилди

Олам

image

АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шу ҳафтада мамлака Президенти Дональд Трампга юборилган хатни қўлга киритди. Унда рицин – канакунжут уруғидан олинадиган заҳар борлиги аниқланган. Бу ҳақда CNN ички ишлар органларидаги икки манбасига таяниб хабар берди.

Телеканалнинг эслатишича, Оқ уйга жўнатилган барча ёзишмалар аввал ундан ташқарида дастлабки текширувдан ўтади. Айни вақтда Федерал тергов бюроси ва АҚШ Махфий хизмати суриштирув ишлари билан шуғулланяпти. Хат Канададан юборилган, уни жўнатган шахс ҳали қўлга олинмаган.

“Федерал тергов бюроси АҚШ Махфий хизмати ва Почта хизматидаги ҳамкорлари билан Америка Ҳукумати почта қутисида аниқланган шубҳали хатни ўрганяпти. Айни вақтда жамоатчилик хавфсизлиги таҳдид борлигини ҳақида маълум йўқ”, дейилади қисқа хабарда.

Рицин ўсимликдан олинадиган оқсилли заҳар ҳисобланади. Агар уни ютиб юборса, кўнгил айниши, қайт қилиш, ички қон кетиши, аъзоларни ишлашдан тўхтатиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Рициннинг зиддизаҳари йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made