Тожикистондан келтирилган 5 кг наркотик модда мусодара қилинди 

3-саҳифа

image

Навоийда вилоятида Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Навоий вилояти Кармана туманида Spark машинаси тўхтатилиб текширилганида, 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланган. Модда процессуал тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйилган.

Суриштирув олиб борилганда ушбу наркотик моддани А.Б. Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олгани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган.

Ўз навбатида, ушбу наркосавдогар “гашиш”ни Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилгани аниқланган.  

Тезкор-қидирув тадбирида муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи Х.Ф. 2 кг 966 гр “гашиш” моддасини 21 минг долларга сотаётган вақтида ушланди. 

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи фуқаро Х.М. ҳам 954 гр “опий” моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинган.

Текширувлар давомида ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг