Тожикистонда 18 ёшдан ошганлар мажбурий эмланади

Олам

image

Тожикистонда янги COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни кучайтириш бўйича Республика штаби мамлакатнинг 18 ёшдан катта аҳолиси коронавирусга қарши мажбурий эмланишини эълон қилди. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Штаб қарорига биноан коронавирусга қарши эмланиш 18 ёшдан ошган фуқаролар учун мажбурийдир”, дейилади хабарда.

Шунингдек, бош штаб вакцинация бепул бўлишини маълум қилган. Эмланмаган фуқаролар оилавий шифокор ёки маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилишлари керак бўлади.

Қўшимча қилинишича, бошқа мамлакатга сафар қилиб, сўнг Тожикистон ҳудудига кираётган фуқароларга ПЗР-тест мавжудлигидан қатъи назар COVID-19 га қарши диагностикадан ўтиш ва ўн кун давомида ўз-ўзини яккалаш режимида бўлиш тавсия этилган.

Бундан ташқари, коронавирус тарқалиш хавфи юқори бўлгани сабабли, расмийлар аҳолига тўй ва байрамларни минимал даражада кам иштирокчи билан ўтказишни тавсия қилган.

Душанбеда 18 ёшдан катта фуқаролар учун COVID-19 га қарши эмлаш кампанияси 25 июнь куни бошланди. Айни пайтда мамлакатда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca вакцинаси ва SinoVac компаниясининг SinoVac вакциналари қўлланилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг