Тожикистонда ҳам Рамазон ойи қачондан бошланиши айтилди
Олам
−
23 Январь 15377 1 дақиқа
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилда Тожикистонда Рамазон ойи 18 февралда бошланади. Бу ҳақда мамлакатнинг Дин ишлари бўйича қўмитаси “Asia-Plus” нашрига маълум қилди.
“Рамазон ойининг бошланиши бўйича якуний қарор февраль ойида Тожикистон уламолари кенгаши йиғилишида қабул қилинади. Шу йиғилишда фитр садақаси (рўза тутиш даврида бериладиган хайр-эҳсон), закот ва фидя миқдорлари ҳам эълон қилинади”, дейилади қўмита маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Рамазон ойи 18 февраль куни бошланиши кутилаётганини маълум қилган эди.
Шунингдек, Қозоғистон Мусулмонлари бошқармаси диний байрамлар тақвимида 2026 йил Қозоғистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланиши белгиланган эди. Бошқарма ушбу саналар янги ой кўринишига қараб ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.
Live
Барчаси