Тожикистон Ўзбекистондан ўрнак олди

Жамият

image

Тожикистонда Мустақиллик куни муносабати билан тантанали маросимлар ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда “Asia-plus” хабар берди.

Тожикистон Бош вазири, мамлакатда COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши чораларни кучайтириш бўйича республика штаби раиси Қоҳир Расулзода кеча, 2 сентябрь куни штабнинг навбатдаги йиғилшини ўтказган.

Йиғилишда коронавируснинг иккинчи тўлқинининг олдини олиш муносабати билан Тожикистон Давлат мустақиллиги куни шарафига ҳар қандай тантана, маданий тадбир, конференция, юбилей оқшоми ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди.

Аҳолининг кўчаларда сайрга чиқиши учун тақиқ  йўқ. Аммо бунда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Ниқоб ва ижтимоий масофани сақлаш мажбурий.

Маълумот учун, Тожикистонда 9 сентябрь куни мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланади.

Ўзбекистонда ҳам жорий йилда Мустақиллик куни ҳеч қандай байрам тадбирлари ва сайлларсиз кутиб олинди. Байрам тантаналарини бекор қилишга коронавирус пандемияси сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Мустақиллик куни

Баҳолаганлар

455

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг