Бу йил Мустақиллик байрами қандай нишонланишига аниқлик киритилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик айёми яқинлашиб келяпти. Хўш, пандемия шароитида мамлакатнинг асосий байрами қандай нишонланади. Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сўз борган. 

“Ушбу масалада шифокорлар билан маслаҳат қилган ҳолда шундай хулосага келиндики, пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилган. 

Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида байрам кунлари қизиқарли, янги форматдаги кўрсатувлар, эшиттириш ва чиқишлар намойиш этиш борасида тавсиялар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг