Тожикистон учун Россияга яқинлашиш асосий стратегия – Имомали Раҳмон

Олам

image

Бугун, 2 март куни илк расмий ташриф билан Тожикистонга борган Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин мамлакат Президенти Имомали Раҳмон қабулида бўлди. 

“Россия бизнинг муҳим стратегик ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз. Тожикистон-Россия муносабатлари барча соҳаларда юқори ривожланиш динамикасига эга. Россия Тожикистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Маданий-гуманитар алоқалар изчил кенгайиш тенденциясига эга. Биз хавфсизлик соҳасида яқиндан ҳамкорлик қиламиз”, дейди Имомали Раҳмон унга пешвоз чиқаркан. 

Унинг қайд этишича, Тожикистон-Россия муносабатларини ривожлантириш Тожикистоннинг ҳозирги сиёсатида устувор ўринни эгаллайди.  

“Биз Россия Федерацияси билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз. Ташрифингиз натижалари икки томонлама муносабатларимизга янги суръат бағишлашига ишончим комил”, дейди Тожикистонни қарийб 30 йилдан бери бошқариб келган Раҳмон. 

Ўз навбатида, Россия Бош вазири қабул учун Тожикистон раҳбари миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломини етказган. 

Шунингдек, у, Россия Тожикистон билан шериклик, иттифоқчилик муносабатларини чин дилдан қадрлаши, бу тарихий дўстлик ва қардош халқларга бўлган ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланишини айтган.

“Президент Владимир Владимирович Путиннинг ўтган йилнинг июнь ойида Тожикистонга ташрифи якунлари бўйича сиз билан барча соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилган эди. Ва, албатта, Президентларимиз қарор қилган ишни бажариш ҳукуматларга боғлиқ”, деган Мишустин.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг