Тожикистонда Президент куни нишонланмоқда
Олам
−
16 Ноябрь
3573Бугун, 16 ноябрь Тожикистонда Президент куни нишонланмоқда. Президент куни олий ҳокимият атрибутини ифодалайди. Ушбу кун муносабати билан ҳар йили республиканинг барча шаҳар ва туманларидаги барча маданият саройлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрларда бепул томошалар ташкил этилади.
Мамлакатдаги барча кутубхона ва музейларда “Очиқ эшиклар куни” эълон қилинади. Тожикистонда спорт мусобақалари бўлиб ўтади, барча кутубхоналарда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон китоблари намойиши, музейларда мамлакат рассомлари ва фотосуратчиларининг кўргазмалари ташкил этилади.
Президент Имомали Раҳмон кўплаб орденлар, медаллар ва фахрий унвонлар билан тақдирланган – Тожикистон Қаҳрамони (1999), Александр Невский ордени (Россия), “Тинчликпарвар” ққут юлдузи , Авиценна номидаги Олтин юбилей медали, “Афғонистон Миллий Қаҳрамони – Аҳмадшоҳ Масъуд” ордени ва бошқалар.
Мамлакат конституциясига мувофиқ, Тожикистонда президентлик бошқарув шакли мавжуд. Республикада президентлик лавозими 1990 йил 30 ноябрда таъсис этилган бўлсада, Президент куни умумхалқ байрами сифатида 2016 йилнинг апрель ойида мамлакатнинг расмий тақвимига киритилиб, уни нишонлаш санаси 16 ноябрь этиб белгиланган.
Президент давлат бошқарувининг асосий институтларидан биридир.
Конституцияга мувофиқ, у кенг ваколат ва мажбуриятларга эга бўлиб, конституция ва қонунлар, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, миллий мустақиллик, бирлик ва ҳудудий яхлитлик, давлатнинг узвийлиги ва мустаҳкамлиги, давлатнинг мувофиқлаштирилган тарзда фаолият юритиши ва ўзаро ҳамкорлигининг кафолати ҳисобланади.
Президентга 29 та ваколат берилган, улар қуйидагилардан иборат.
Тожикистонни ифодалайди
Президентга Бутун Тожикистон халқи номидан сўз айтиш ваколати берилган. Президент республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди. Ички ва халқаро муносабатларда Тожикистонни намоянда қилади. Ташқи сиёсатни амалга оширишга раҳбарлик қилади, халқаро шартномаларни имзолайди ва уларни Мажлиси Намояндагон тасдиғига киритади, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилади.
Тайинлайди ва озод қилади
Президент Бош вазир ва ҳукуматнинг бошқа аъзоларини, Тоғли Бадахшон автоном вилояти, вилоятлар, Душанбе шаҳри, шаҳарлар ва туманлар раисларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди раиси, раис ўринбосари ва судьялари, ҳарбий судлар, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар судлари судьялари ҳамда Миллий банк ва унинг ўринбосарини тайинлайди.
Хавфсизлик учун жавобгар
Хавфсизлик кенгашини тузади ва бошқаради. Давлат хавфсизлигига реал таҳдид туғилганда ҳарбий ҳолат эълон қилади ва бу ҳақдаги фармонни Мажлиси Миллий ва Мажлиси Намояндагоннинг қўшма мажлиси тасдиғига киритади. Мажлиси Миллий ва Мажлиси Намояндагон қўшма мажлиси розилиги билан Тожикистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш учун мамлакат Қуролли кучларидан ўз чегараларидан ташқарида фойдаланади.
Қонунларни имзолайди ва фармонлар чиқаради
Тожикистон Республикаси қонунларини имзолаш ва эълон қилиш учун Президентга тақдим этилади. Агар Президент қонунга ёки унинг бир қисмига рози бўлмаса, 15 кун ичида уни ўз эътирозлари билан парламентга қайтаради.
Ижроия ҳокимиятга раҳбарлик қилади
Тожикистон Президенти ижроия ҳокимияти раҳбари сифатида вазирликлар ва давлат қўмиталари тузади ва тугатади. Президентнинг Ижроия аппаратини тузади, пул тизимини белгилайди ва бу ҳақда Миллий Мажлис ва Мажлиси Намояндагонга хабар беради. Захира фондини бошқаради.
Мукофотлар
У олий ҳарбий, дипломатик унвонлар ва бошқа махсус унвонларни беради; фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлайди.
Президентнинг ҳуқуқлари
Президент бошқа лавозимни эгаллашга, вакиллик органларининг депутати бўлишга, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас ва Тожикистон фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.
Президент ўзгариши
Президентнинг ваколатлари парламентнинг юқори ва қуйи палаталарининг қўшма мажлисида, агар парламент аъзоларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, у истеъфога чиққанидан кейин тугатилиши мумкин.
Президент вафот этган, истеъфога чиққан ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда, унинг янги сайланган президент ўз лавозимига киришгунга қадар бўлган вазифалари Миллий Мажлис раисига ўтади. Бундай ҳолларда президентлик сайловлари уч ой ичида ўтказилади.
Агар президент касаллиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмаса, ҳар иккала Мажлис ҳам ўзларининг қўшма мажлисида ўзлари томонидан тузилган давлат тиббий комиссиясининг хулосаси асосида Президентни камида муддатидан олдин лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ким президент бўлиши мумкин?
Президентликка номзод 30 ёшдан ошган бўлиши, шу билан бирга, у олий маълумотга эга бўлиши, давлат тилини билиши ва республика ҳудудида камида охирги 10 йил яшаган бўлиши керак. Ўз номзодини кўрсатиш учун номзод сайловчиларнинг камида 5 фоизидан имзо тўплаши керак.
Президент қасамёди
Мен Президент сифатида республика Конституцияси ва қонунларини ҳимоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини кафолатлашга, Тожикистоннинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий, иқтисодий ва маданий мустақиллигини ҳимоя қилишга, давлатга садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қиламан.
LiveБарчаси