Тожикистон муфтийси ботокс ва татуировкаларни танқид қилди (видео)

Олам

image

Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода ўз нутқида ботокс ёрдамида лаб ва юзни катталаштириш, шунингдек, танага татуировка қўллашни танқид қилиб, бу амалларни ҳаром деб атади. Бу ҳақда “Avesta” хабар берди.

Муфтийнинг сўзларига кўра, бошқалардан таъсирланган ҳолда, кўпчилик қизларга лабларига укол қилиш, юз контурини чизиш салбий оқибатларга олиб келади ва гуноҳ саналади. Абдулқодирзоданинг таъкидлашича, бурун, қулоқ ва бошқа юз контурлари каби косметик ўзгаришлар сўнгги йилларда тобора оммалашиб бормоқда, бироқ ислом дини бундай ишларни тақиқлайди.

“Тана омонат, муқаддас совғадир ва бу ҳар ким у билан хоҳлаган нарсани қила олади – қулоқ ёки бурун шаклини ўзгартира олади, дегани эмас, тиббий зарурат ҳоллари бундан мустасно”, деди муфтий.

Шунингдек, у инсон ўз танасидан табиий ҳолда хурсанд бўлиши ва уни узрли сабабларсиз ўзгартирмаслиги кераклигини таъкидлади.

Саидмукаррам Абдулқодирзодага кўра, табиий кўринишни сақлаш – маънавий ва жисмоний саломатликни мустаҳкамлайди, косметик муолажалардан ортиқча фойдаланиш эса ҳам маънавий, ҳам жисмоний оқибатларга олиб келиши мумкин.

Муфтий аҳоли, айниқса, ёшларни анъанавий ва диний қадриятларга амал қилиш, ўз танасини ҳурмат қилиш, диний меъёрларга зид мода оқимлари таъсирига берилмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда мамлакат бош муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзодага пичоқ билан ҳужум уюштирилганди. Оқибатда муфтий яраланган, бироқ уни шифохонага ётқизиш талаб қилинмаганди. Ҳужум қилган шахс эса қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш очилганди. Йигит эса 26 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саидмукаррам Абдулқодирзода ботокс татуировка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг