Тожикистон бош муфтийсини пичоқлаган шахс экстремизмда айбланмоқда

Олам

image

2024 йилнинг кузида Тожикистон Уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзодага пичоқ билан ҳужум қилган шахс экстремизмда айбланди. Бу ҳақда муфтийнинг ўзига таяниб, “Asia-Plus” хабар берди.

Бугун, 31 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Абдулқодирзода иш аллақачон судга ўтказилгани ва биринчи суд мажлиси бўлиб ўтганини айтган.

“Мен Аллоҳ уни ҳидоят қилсин, дедим. Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда. Суднинг биринчи босқичида мени чақиришди, лекин ўша пайтда банд бўлиб, бора олмадим, шунинг учун ўз вакилимни юбордим. Вакилимнинг айтишича, бу одам қаттиқ йиғлаган ва пушаймон бўлган. У саросимага тушгани, қўрқиб кетгани, йўлдан оздиргани ва нима қилаётганини тушунмаганини айтган. У узр сўради ва жуда афсусда эканини айтди. Мен у билан ҳали учрашмаганман", деган Тожикистон муфтийси. 

Муфтийга ҳужум 2024 йил 11 сентябрда содир бўлган. Душанбе марказий масжиди ёнида номаълум шахс Абдулқодирзодага пичоқ билан ҳужум қилган. Муфтий яраланган. Аввалига Ички ишлар вазирлиги ҳужум безорилик ниятида содир этилганини маълум қилган. Ҳужум қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳужумдан бир ой ўтиб Абдулқодирзода “бу йигит экстремистлардан бири бўлган”ини айтди.

Маълумот учун, 61 ёшли Абдулқодирзода 2010 йилдан бери Уламолар кенгашини бошқариб келади. Бу орган республикадаги ягона фатво – мусулмон ҳуқуқи асосида ҳар қандай масала бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёз ойларида Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода “хорижий кийим”ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаганди ва миллий либослар ҳам Ислом нормаларига мос келиши кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Саидмукаррам Абдулқодирзода бош муфтий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг