Бош муфтийга пичоқ билан ҳужум қилинди
Олам
−
11 Сентябрь
38926Тожикистонда мамлакат бош муфтийси Абдулқодирзода Саидмукаррамга ҳужум уюштирилди. Оқибатда муфтий яраланган, бироқ уни шифохонага ётқизиш талаб қилинмаган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса бугун, 11 сентябрь куни соат 17:20 да аср намозидан сўнг Душанбедаги марказий масжид яқинида содир бўлган. Жиноятчи Тожикистон уламолари раисига ўткир тиғли асбоб – пичоқ билан зарба берган.
“Жиноятчининг ҳужуми оқибатида Абдулқодирзода С. енгил тан жароҳати олди. У шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, яшаш жойига кузатиб қўйилди”, дейилади хабарда.
Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш очилган. Ҳозирда воқеа сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Остона шаҳрида масжиддаги одамларни пичоқ билан қўрқитган номаълум шахс қўлга олинган эди.
LiveБарчаси