Қозоғистонда эркак масжидда намозхонларга пичоқ билан таҳдид қилди (видео)
Олам
−
03 Сентябрь
7692Қозоғистоннинг Остона шаҳрида масжиддаги одамларни пичоқ билан қўрқитган номаълум шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти полиция бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Остонадаги масжидлардан бирида номаълум шахс томонидан қўрқитилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган масъуллар 36 ёшли гумонланувчини қўлга олган.
Полицияга кўра, қўлга олинган шахснинг қўлбола пичоғи мусодара қилинган, шунингдек, полиция эркакнинг 2006 йилдан бери психоневрологик диспансерда рўйхатга олинганини аниқлаган.
“Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича кенг қамровли текширувлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ғарбидаги Зиген шаҳрида аёл киши автобусда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида тахминан 6 киши жароҳатланганди.