Германияда 32 ёшли аёл олти кишини пичоқлади
Олам
−
31 Август
5777Германия ғарбидаги Зиген шаҳрида аёл киши автобусда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида тахминан 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 30 август куни маҳаллий вақт билан 19:40 атрофида содир бўлган. Уч кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Барча ярадорлар шифохоналарга етказилган. Полиция маълумотларига кўра, автобус Зиген шаҳрида ташкил этилган фестивалга кетаётган эди. Жиноят содир бўлган вақтда автобусда камида 40 нафар йўловчи бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу воқеани теракт билан боғлиқ эмаслигини билдирган.
Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келиб, аёлни ҳибсга олган.
Маълумотларга кўра, аёл 32 ёшда. Унинг миллати немис бўлиб, руҳий касал ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлиши мумкин. Гувоҳлар сўроқ қилинмоқда. Автобус йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германиянинг Золинген шаҳридаги фестивалда номаълум эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилган, оқибатда уч киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь