Германияда фестиваль иштирокчилари ҳужумга учради. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
24 Август
5616Германиянинг Золинген шаҳридаги фестивалда номаълум эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида номаълум шахс кўплаб одамларга пичоқ билан ҳужум қилди, жиноятчи ҳали ҳам озодликда экани айтилмоқда.
“Шаҳримизга ҳужум бўлгани юрагимни парчалаб юборди. Йўқотганларимизни эслаганимда кўзларим ёшланади. Мен ўз ҳаёти учун курашаётганларнинг барчаси учун ибодат қиламан”, деди Золинген мэри Тим-Оливер Курзбах
Полицияга кўра, ҳужум Шимолий Рейн-Вестфалия штати, Германиянинг энг зич жойлашган ва Нидерландия билан чегарадош шаҳри Золингеннинг 650 йиллигига бағишланган фестивалда содир бўлган. Ҳужум оқибатида 3 киши вафот этган ва камида 5 киши жиддий жароҳат олган.
Маълумот учун, шаҳарнинг 650 йиллигига бағишланган ранг-баранг фестиваль кеча, 23 август куни бошланиб, 25 августгача давом этиши керак эди. Шаҳар 160 000 га яқин аҳолига эга бўлиб, Кёльн ва Дюссельдорф яқинида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ америкалик эстрада юлдузи Тейлор Свифтнинг Венада бўлиб ўтадиган учта концерти ҳам бекор қилинганди. 9 август куни Австрия ҳукумати Тейлор Свифтнинг Венада бўлиши режалаштирилган концертида теракт тайёрлашда гумон қилинган учинчи шахсни ҳибсга олди.
LiveБарчаси