Тожикистон Эрондаги вазиятга муносабат билдирди

Олам

image

Тожикистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашувидан, айниқса Эрон билан боғлиқ ҳолатлардан ташвишда ва ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга қарши. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

ТИВнинг қайд этишича, Тожикистон барча можароларни фақат тинч йўл билан дипломатик усуллар орқали ҳал этишни қўллаб-қувватлайди ҳамда томонларни БМТ Низоми принциплари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

“Тожикистон Республикаси томонларни БМТ Низоми принциплари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилишга, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш йўлида саъй-ҳаракатларни йўналтиришга чақиради”, дейилади баёнотда. 

Қайд этиш жоиз, АҚШ ҳукумати Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий чораларни 2025 йилнинг декабрь ойи охирида оловланган норозилик намойишлари фонида муҳокама қила бошлаган эди. Намойишларга нархларнинг кескин ошиши ва риал курсининг долларга нисбатан кескин қадрсизланиши сабаб бўлган. 

13 январь куни Трамп эронлик намойишчиларга мурожаат қилиб, уларни давлат муассасаларини эгаллашга чақирган ҳамда “ёрдам аллақачон йўлда” эканини айтган. Журналистлар билан суҳбатда АҚШ Президенти бу сўзлари билан нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган, бироқ америкалик фуқароларнинг Эрондан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилиши кераклигини билдирган. 

Кейинчалик АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг  Abraham Lincoln авиация ташувчи кемаси Эрондаги можаролар сабаб Яқин Шарққа етиб борди. Қолаверса, ҳарбий-ҳаво кучлари Яқин Шарқ минтақасида Agile Spartan номли кўп кунлик ҳарбий машғулотлар бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Эрон Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг