Тожикистон афғон террорчилари чегарадан бостириб кирганини эълон қилди
Жамият
−
26 Апрель 2023
21841Бугун, 26 апрель куни эрталаб Афғонистондан икки нафар террорчи Тожикистон ҳудудига кириб келган. Ҳодиса Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Ванж туманида содир бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, “Sputnik Таджикистан” хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қоидабузарлар йўқ қилинган. Воқеа жойидан Калашников автоматлари ва хорижда ишлаб чиқарилган тўппончалар, қўл гранаталари, махсус алоқа воситалари ва 19 ўрам портловчи моддалар топилган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакилларининг сўзларига кўра, жиноятчиларнинг Тожикистон ҳудудига киришдан мақсади террорчилик ҳаракатини амалга ошириш бўлган. Операция давомида тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланмаган.
“Айни пайтда террорчилар ва уларнинг шерикларини аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси