Тожик-қирғиз чегарасида сув сабаб низо чиқди

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараси яқинида икки давлат фуқаролари ўртасида можаро юз берди. Ҳодиса Исфара шаҳридаги Хўжайи Аъло қишлоғида содир бўлди, деб хабар бермоқда “Asia-Plus”.

Исфара шаҳри ҳокимлигининг маълум қилишича, жанжал сув тақсимоти устида юз берган.

“Қирғизистон томони бир томонлама равишда Исфаринка дарёсининг асосий сув тақсимлаш иншооти жойлашган “Шаршара” деган жойда кўприк қуришни бошлади. Бу ерлар Тожикистонники ва шунинг учун аҳоли қарши бўлган. Натижада можаро юз берган, аммо отишма бўлмаган. Ҳозир ҳудуд бизнинг чегарачиларимиз назоратида”, деган манба.

Ҳар икки томон ҳам можаронинг янада ривожланишига йўл қўймаслик учун ҳодиса жойига ҳарбийларни юборган.

Қайд этилишича, ҳозир томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда, Исфара-Ворух йўлида транспорт ҳаракати қисман чекланган.

“Музокаралар тугаб, низолар ҳал қилингунига қадар биз ўзимиз фуқароларнинг хавфсизлиги учун Исфара-Ворух йўлида ҳаракатланишни чеклашга қарор қилдик. Хавотирга ўрин йўқ”, деган манба.

Айни вақтда, Хўжайи Аъло қишлоғи аҳолиси отишма бўлганини айтган. Шунингдек, маълум вақт Бўстон деган жойда ҳам сув бўлмай қолган ва бу икки ҳолат бир-бирига алоқадор деб кўриляпти.

Ҳар икки давлат расмий идоралари ҳам ҳодиса юзасидан расмий маълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Тожикистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг