“Тозалик, сўз эркинлиги, лафз...”. Ўзбек халқи учун қадриятлар рўйхати тузиш таклиф қилинди
Жамият
−
11 Май 2023
6557Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўзбек халқининг минглаб йиллик бой тарихи, маънавий мероси, турмуш тарзи, ҳаётий қарашлари ва эътиқодидан келиб чиққан ҳолда муҳим миллий қадриятлар рўйхатини тузишни таклиф қилди.
Қуйида таклиф қилинаётган қадриятлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
1. Ота-онага эҳтиром;
2. Тозалик;
3. Ҳаракатда барака;
4. Ўзбек тили;
5. Диний бағрикенглик;
6. Сўз эркинлиги;
7. Лафз (қонун, бурч ва келишувга садоқат);
8. Елкадошлик;
9. Меҳмондўстлик;
10. Рози-ризолик.
Ўзбек халқи учун ҳам қадриятлар рўйхатига эҳтиёж борми? Умуман олганда, дунёда ўзига хос қадриятлари бўлмаган миллатнинг ўзи йўқ. Ўзбекистон ҳам истисно эмаc. Тарих, яшаш тарзи, маънавият, маданият билан узвий боғлиқ бўлган қадриятлар мавжуд. Аммо уларнинг энг муҳимларини белгилаб олиш ва тарғиб этиш заруратини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бунга эҳтиёж бор, бироқ ҳозирча бу борада аниқ бир тўхтамга келингани йўқ.
Келтирилишича, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ёшларнинг ўз қадриятларини яхши билиши кераклигига тўхталиб, барча тузилажак рўйхатни яхши билиши муҳимлигини таъкидлаган.
“Агар Андижон, Сурхондарё ва Хоразмдаги ёшлардан қадриятлар нима, деб сўралса, улар бир-бирига 90% яқин қадриятларни айтса, демак ҳаммаси яхши. Аммо "қадриятларимиз" деб 100 марта эшитган 14 ёшли бола, уларнинг тўлиқ рўйхатини қаердан кўриб ўрганиши мумкин? Хаммага таништирилган қадриятлар руйхати борми, деган савол юзага келади. Ҳозирча йўқ. Бизда ҳам бу борада бир тўхтамга келиб, аниқ ва тиниқ қилиб белгиласак, у ёки бу ҳодиса, қонун ва ҳатти-ҳаракатни баҳолашда кўл келадиган призма ёки мезонни яратиб олган бўлардик”, дея тушунтириш берилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Америка Қўшма Штатлари, Дания, Буюк Британия, Россия каби дунё мамлакатларида ўз мамлакат халқи учун бир хилда тааллуқли қадриятлар рўйхати ҳам шакллантирилган.
LiveБарчаси