“Тоттенхем” Сон билан шартномани узайтиришга яқин турибди 

Спорт

image

“Тоттенхем” ва Жанубий Корея терма жамоаси вингери Сон Хён Мин Лондон клуби билан шартномасини узайтириш арафасида. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчи ва “Тоттенхем” вакиллари ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар анча олдинга силжиган.

Қайд этилишича, “шпорлар” Саудия Арабистонининг баъзи клублари томонидан қизиқиш бўлишига қарамай, ёзда ўз етакчисини сотмаслиги аниқ.

Сон Хён Мин 2015 йилдан бери “Тоттенхем”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда вингер “шпорлар” сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенхем Сон Хён Мин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг