Тошкентнинг қатор кўчаларида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув ўчирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкентнинг Миробод тумани Амир Темур кўчасидан ўтувчи иссиқлик тармоғида авария юз берди. Бу ҳақда "Тошиссиққуввати" ДУК маълум қилди.

Қайд этилишича, айни вақтда тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда  иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди:

•    Амир Темур кўчасида;
•    Содиқ Азимов кўчасида;
•    Махтумқули кўчасида;
•    Гулямов кўчасида;
•    Шаҳрисабз кўчасида;
•    Марказ-1 мавзесида;
•    Марказ-2 мавзесида;
•    Марказ-4 мавзесида.                                                                      
                                                                                                                         
Таъмирлаш ишлари якунига етказилгач иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти қайта тикланади.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ сув иссиқлик таъминоти

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг