Тошкентнинг баъзи кўчаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
29 Сентябрь 2020
6988Эртага, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги баъзи кўчаларда сув таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ҳокимликнинг таъкидлашича, 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилгани сабаб сув таъминотида узилиш кузатилади.
“30 сентябрь соат 9:00дан 1 октябрь 9:00 гача пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади”, дейилган хабарда.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
• Яҳё Ғуломов кўчасида;
• Ўзбекистон овози кўчасида;
• Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида.
Яшнобод тумани буйича:
• Анжуманлар саройида.
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь