Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ бериш вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманининг Содиқ Азимов кўчасидаги газ қувурига экскаватор томонидан шикаст етказилган. Ҳодиса оқибатида қуйидаги ҳудудларга газ етказиб бериш вақтинчалик чекланган.

Миробод тумани: Нукус кўчасидаги 16 та кўп қаватли уйлардаги 300 та хонадон; Кичик ҳалқа йўлидаги 8 та кўп қаватли уйдаги 120 та хонадон; Яҳё Ғуломов кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйлардаги 110 та хонадон;

Мирзо Улуғбек тумани: C-1 2 та кўп қаватли уйлардаги 100 та хонадон, 2 та улгуржи истеъмолчи;

Яшнобод тумани: 34 та кўп қаватли уйлардаги 1116 та хонадон, 150 та ерли хонадон, 65 та улгуржи истеъмолчи;

Юнусобод тумани: С-4 40 та кўп қаватли уйлардаги 1600 та хонадон, Каблуков кўчасида 3 та кўп қаватли уйлардаги 200 та хонадон.

Қайд этилишича, айни вақтда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Таъмирлаш ишлари якунлангандан кейин истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Nexia ҳайдовчиси устунга урилиши оқибатида 200 хонадон электрсиз қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳудудгазтаъминот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг