Тошкентнинг айрим ҳудудларида 2 кун иссиқ сув ўчирилади
Жамият
−
12:50 1351 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу диаметри 1200 миллиметр бўлган сув қувурида режалаштирилган профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Қайд этилишича, IM-2 ҳудудида иссиқ сув таъминоти бугун, 3 август соат 09:00 дан эртага 4 август соат 22:00 гача вақтинча тўхтатилади.
Маълумотларга кўра, чеклов иссиқ сувни тайёрлаш ва узатиш жараёнида зарур бўлган совуқ сув босимининг пасайиши ёки унинг вақтинча тўхташи сабаб юзага келади.
Иссиқ сув қуйидаги ҳудуд ва кўчаларда вақтинча ўчирилади:
Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авойхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукурa Бурхонова, Раззоқ Хамроев, Салом, Дўрмон йўли ва Феруза кўчалари ҳамда Қорасув-1, Қорасув-2, Қорасув-3, Қорасув-4, Қорасув-6, Буз-2 ҳамда Феруза массивларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади.
Мутасаддилар юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб, тушунганликлари учун миннатдорлик билдирган.
Live
Барчаси