Тошкентнинг 3 туманида газ 1 суткага ўчирилади
Жамият
−
04 Апрель 2023
6126Таъмирлаш ишлари сабабли бугун, 4 апрель соат 08:00 дан эртага, 5 апрель соат 08:00 га қадар пойтахт Тошкентнинг Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларидаги айрим маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Янгиҳаёт тумани, “Янги Чоштепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли қувурга газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу туфайли 1 сутка давомида Сергели тумани аҳоли истеъмолчилари:
“Соҳибқирон”, “Саховат”, “Янги Сергели”, “Қипчоқ”, “Эзгулик”, “Нурҳаёт”, “Мададкор”, “Иттифоқ”, “Зийнат”, “Нилуфар”, “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Хабибий”, “Бунёдобод”, “Янги Бунёдобод” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 21 566 та хонадонда ҳамда “Жунариқ”, “Ноғай қўрғон”, “Юқори дархон”, “Қубайтепа”, “Қутбарака”, “Сўғдиёна”, “Софдил”, “Дарё бўйи” маҳаллаларидаги жами 7 634 та уй хўжалигида;
Шунингдек, тумандаги улгуржи истеъмолчилари: 85 та саноат корхонаси, 11 та мактаб, 4 та боғча, 41 та умумий овқатланиш объекти, 68 та нонвойхона ва 184 та коммунал-маиший корхона жами 393 та улгуржи истеъмолчида;
Янгиҳаёт тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
“Файзли”, “Чоштепа”, “Янги Съҳоштепа”, “Янги Дархон”, “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги турмуш”, “Ҳумо”, “Янги Ҳаёт”, “Орият”, “Гулшанобод”, “Марҳамат”, “Ибрат”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Йўлдош”, “Тошкент”, “Чортоқ” маҳаллалардаги жами 5 251 та уй хўжалигида ва кўп қаватли уйлардаги жами 29 835 та хонадон ҳамда 316 та улгуржи истеъмолчида;
Чилонзор тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
“Бешқўрғон”, “Тирсакобод”, “Хайриобод”, “Хон тўпи”, “Бек тўпи”, “2-Қатортол”, “Мевазор”, “Яккабоғ МФЙлардаги жами 6 000 та уй хўжалигида ҳамда 47 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.