Тошкентнинг 2 та туманида газ 2 кунга ўчирилди
Жамият
−
30 Октябрь 2023
6072Пойтахтнинг Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра, ушбу туманлар 30 октябрь куни 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар газ таъминотидан узилди.
Юнусобод туманининг қуйидаги ҳудудларида газ ўчирилди:
• Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари;
• “Анорзор”, “Шаҳристон”, “Кулолқўрғон”, “Туркистон”, “Бободеҳқон”, “Обод” маҳаллалари қисман;
• Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРEС митти туманидаги хонадонлар.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида жойлашган қуйидаги улгуржи истеъмолчилар ҳам газдан вақтинча узилган:
• 1-сонли қозонхона;
• “Юнусобод метан”, “Эдем” болалар уйи, “Дрим газ”, “Хубит газ”, “Лазиз савдо”, “Алекс Плоя бизнес”, “Делюкс транс сервис”, “Нак Абсолют” автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС);
• “Deutsche Kabel AG”, “Тошкент файз агро”, “Macro” масъулияти чекланган жамиятлари;
• “New Medical Services” клиникаси;
• 19-даҳа рўпарасидаги маиший хизмат мажмуаси.
Билдирилишича, Юнусобод туманининг баъзи манзилларида газ босимининг пасайиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг 4 та тумани табиий газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилганди.