Эртага пойтахтнинг 4 та тумани газдан узиб қўйилади
Жамият
−
05 Октябрь 2023
7314Эртага, 6 октябрь куни Тошкент шаҳрининг 4 та тумани табиий газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, эртага қуйидаги 4 та туманда яшовчи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
• “Дилбулоқ” МФЙ – аҳоли хонадонлари сони - 582 та, улгуржи истеъмолчилар сони - 11 та.
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):
• “Посира” МФЙ – аҳоли истеъмолчилари сони - 450 та, 1 та АГТКШ (Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари).
Бектемир тумани (соат 11:00 дан 15:00 гача):
• “Йик ота” МФЙ – ерли хонадон сони - 1940 та, улгуржи истеъмолчилар сони - 36 та.
Сергели тумани (соат 14:00 дан 17:00 гача):
• “Фароғатли” ва “Хонободтепа” МФЙлари – ерли хонадон сони - 304 та, улгуржи истеъмолчилар сони - 5 та.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, ўтган ойда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатда тизимга 111 млрд 428 млн сўм зарар етказилган.