Тошкентнинг 2 та тумани электр тармоғидан узиб қўйилди
Жамият
−
11 Август 2023
4082Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида электр узатиш тармоғида носозлик юзага келгани сабаб истеъмолчиларнинг бир қисми электр тармоғидан узиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўзининг Telegram'даги расмий саҳифасида хабар берди.
Унга кўра, соат 11:28 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли "Л-Паркентская-1,2" электр узатиш тармоғида носозлик аниқланган.
Бунинг натижасида ушбу икки тумандаги 4500 нафар истеъмолчи тармоқдан вақтинча узилган.
“Ҳозирги вақтда мазкур носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси