Тошкентда Жаҳон чемпионати ўтказилади
Спорт
−
08 Ноябрь 2022
117142023 йилнинг 1-14 май кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилишини маълум қилинди. Бу ҳақда, 7 ноябрь куни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв матбуот анжумани давомида айтиб ўтди.
“Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализм ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, деди Кремлёв.
Хабар қилинишича, Тошкент мезбонлик қиладиган бокс мундиалининг соврин жамғармаси рекорд сумма - 5,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Мусобақада биринчи ўрин учун 200 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллари пул мукофоти тақдим этилади.