Тошкентдан Наманганга қайтаётган “Навбаҳор” мухлислари мудҳиш ЙТҲ қурбонига айланди
Жамият
−
11 Март 2019 8294 2 дақиқа
Хабарингиз бор, кеча 10 март куни Тошкентда Ўзбекистон Суперлигаси 1 тури дориасида “Навбаҳор” ва “Қўқон –1912” жамоалари ўртасидаги водий дербиси ўтказилди. Аслида бу учрашув Наманганда бўлиб ўтиши керак эди.
Лекин, мавсум аввалида Намангандаги “Марказий” стадионининг майсаси алмаштирилаётганлиги сабабли, майдон ўйинни қабул қилиш учун тайёр ҳолатда эмас эди. Шу сабабдан, аввалига, ПФЛ ўйинни Қўқон шаҳрида ўтказиш қарорини чиқарди. Кейинчалик номаълум сабабларга кўра, беллашув Тошкентга кўчирилди.
“Локомотив” клубининг иккинчи уй стадиони ҳисобланмиш, Тошкент темир йўллари институтига қарашли майдонда ўтказилган водий дербисида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Шу куни ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун водийдан, ҳар иккала клубнинг минглаб мухлислари пойтахт Тошкентга етиб келишди.
Дўстона дурранг гувоҳига айланган мухлислар ўйиндан сўнг яна довон оша водийга йўл олишди. Афсуски, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ашаддий мухлисларидан иккитаси учун кечаги баҳс севимли жамоасини майдонда қўллаб-қувватлаган сўнги ўйинга айланди.
Тошкентдан беш киши бўлиб шахсий “Nexia” русумли автомобилида қайтаётган мухлислар “Ангор” пости яқинида “Damas” автомобили билан тўқнашиб кетган. Ҳар икки енгил автомобил тўқнашувдан сўнг ёниб кетиши натижасида, иккала автомобилдан беш киши воқеа жойида вафот этган. Вафот этганлардан икки киши Тошкентдан қайтаётган мухлислар эди. Бу ҳақида вафот этган мухлисларнинг яқинларидан бири QALAMPIR.UZга маълум қилди.
Қолганлар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь