Тошкентдан Нью-Йорк ва Анқарага чартер рейс ташкил қилинади

Жамият

image

Uzbekistan Airways авиакомпанияси жорий йил 30 июль куни Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация рейсини амалга оширади. Шунингдек, 29 июль куни Тошкент-Анқара-Тошкент йўналишида қўшимча чартер рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент-Нью-Йорк йўналишидаги парвоз учун жўнаш вақти 06:45 да, учиш соат 11:00 га (маҳаллий вақт билан) белгиланган. Шунингдек, Нью-Йорк-Тошкент йўналишида парвознинг жўнаши соат 13:00 да, соат 11:00 да + 1 (маҳаллий вақт билан) этиб белгиланган.

Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича авиачипталарни Uzbekistan Airways Савдо марказий офисида соат 10:00 дан биринчи бўлиб хизмат кўрсатиш асосида сотиб олиш мумкин. Бунинг учун, йўловчи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари билан шахсан келиши керак:

Хорижий фуқаролар учун - паспорт;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асослар.

Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун йўловчилар Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат қилиши сўралади.

“Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун, авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини таклиф этадиган одамлардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. Сизга чиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways филиалининг кассасида тўлаган миқдорингиз билан солиштиришингизни тавсия қиламиз”, дея қўшимча қилинган компания хабарида.

Бундан ташқари, Тошкент-Анқара йўналишидаги парвоз учун жўнаш вақти 10:30да, учиш соат 13:00га (маҳаллий вақт билан) белгиланган.

Аввалроқ, Истанбул шаҳрига қўшимча чартер рейс қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг