Тошкент-Истанбул йўналишида қўшимача рейс қўйилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 июль куни Uzbekistan Airways авикомпанияси “Тошкент-Истанбул-Тошкент” қўшимча чартер рейсни амалга оширади.

Рейс жадвали:

Тошкет-Истанбул 

Учиш 15:00, қўниш 19.50 (маҳаллий вақт билан, Анқарада тўхтаб ўтилади)

Истанбул-Тошкент 

Учиш 21.20, қўниш 03.50+1 (маҳаллий вақт билан).

Тошкент-Истанбул йўналиши учун авиачипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан ("Uzbekistan Airways Sales") соат 10:30 дан бошлаб тўғридан-тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин. 

Бунда йўловчининг шахсан ўзи ҳужжатларининг асл нусхаси билан келиши шарт:

Ўзбекистон фуқаролари учун – Паспорт ва учиш учун асос.

Хориж фуқаролари учун – Паспорт;

Истанбул-Тошкент йўналишига чипта харид қилиш учун Ўзбекистон республикасининг Истанбулдаги бош консуллигига мурожаат қилиш мумкин.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмаслик сўралади. 


Мақола муаллифи

Теглар

рейс Тошкент-Истанбул

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг