Тошкентдан Мадинага учаётган самолёт ортга қайтди
Жамият
−
27 октябр 2023 55227 1 дақиқа
Тошкент – Мадина йўналишида учаётган самолёт техник сабабларга кўра изига қайтди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамияти хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келган.
“Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август