Тошкентдаги заводда кучли портлаш юз берди
3-саҳифа
−
14 Июнь 2023
19015Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги цехда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да портлаш содир бўлган. Ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.
“Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Ҳудудгаз” ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.