Тошкентдаги ЙТҲда Озарбайжон фуқароси вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахт Тошкентда навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда Озарбайжон фуқароси қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабюар бермоқда. 

ЙТҲ 10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод тумани Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) содир бўлган. 

65 ёшли Озарбайжон Республикаси фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган Lacetti ва 28 ёшли Шоҳруҳ М. ишончнома асосида бошқарган Malibu автомобиллари иштирокида тўқнашув юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга Lacetti ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала автомобиль ҳайдовчилари турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилганлар. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, Lacetti ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг