Сергелидаги ЙТҲда номаълум шахс қурбон бўлди. ИИББ унинг танишларини қидиряпти

Жамият

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган шахси номаълум фуқаронинг яқинларини қидиряпти.

ИИББ тарқатган хабарларга кўра, жорий йилнинг 20 июнь куни Сергели тумани Тошкент автомобиль йўлида Labo русумли машинанинг 23 ёшли ҳайдовичиси Даврон М. йўлни тегишли бўлмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани босиб кетган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ҳам, йўловчи ҳам тан жароҳати олган ва воқеага гувоҳ ҳайдовчилар ёрдамида шифохонага етказилган. Жабрланувчи шифокорлар уринишига қарамай вафот этган. Аммо унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳеч бир ҳужжат бўлмаган.

Қурбоннинг белгилари: 50-60 ёш атрофида, бўйи 170-175 см, қадди-қомати ўртача, осиёлик, юзи юмалоқ, бурнида холлари бор, икки чаккасида сочи тўкилган. Эгнида кулранг футболка ва кўк жинси кийган.

“Терговга марҳумнинг шахсини аниқлашда ёрдам берувчи барчани Сергели тумани ИИО ФМБга қуйидаги телефон рақамлари орқали маълумот беришингизни сўраймиз: 71-258-02-42, 71-258-05-02”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИББ Сергели тумани

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг