Тошкентдаги ЙТҲда 23 ёшли йўловчи вафот этди
3-саҳифа
−
17 Август 2022
9441Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 23 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 02:40 да Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида 20 ёшли ҳайдовчи С.А. давлат рақам белгиси 01 G 729 GB бўлган Nexia автомобилида ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, бироқ 23 ёшли йўловчи Э.Р. тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.