Тошкентдаги ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
09:24
2620Кеча, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ Шайхонтоҳур туманининг Кўкча дарвоза кўчаси, Сузук ота маҳалла аркаси қаршисида соат 20:20 ларда содир бўлган. Унда 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Р.К. бошқарувидаги BYD ва 2006 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Equinox тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Equinox ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 9-синф ўқувчиси ижарага олинган машинада йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди. Давлатобод туманида жойлашган хусусий мактабнинг ўқувчиси дўсти билан Lacetti русумли автомобилни 150 минг сўм эвазига ижарага олиб, ҳайдагани аниқланган.
LiveБарчаси