Тошкентдаги ЙТҲда ҳайдовчилар жароҳатланди
3-саҳифа
−
19 Октябрь 2025 3494 1 дақиқа
Кеча, 18 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:30 да Юнусобод туманининг Истиқлол-Зарафшон кўчалари чорраҳасида, Matiz ва Dongfeng русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ туфайли жароҳатланган автомашина ҳайдовчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида йўловчи автобус йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, икки машинага тўқнашганди.
Live
Барчаси