Тошкентдаги йирик бозорлар кўп қаватли қилиб қайта қурилади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги йирик бозорларни кўп қаватли қилиб қайта қуришни таклиф этди. Бу ҳақда у Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўз очди.

Сессияда Президент ер ўта чекланган шароитда бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган.

Жумладан, йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш, Юнусобод кичик саноат зонасидаги биноларни 3-4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча майдонларни ҳосил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган. 

Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларнинг ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилган.

Аввалроқ, Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Мирзиёев бозор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг