Тошкентдаги уйлардан бирида газ портлаб кетди
3-саҳифа
−
26 Февраль 2025 5346 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 26 февраль куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани “Дўстобод” МФЙ Маҳтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида хабар тушган. Зудлик билдан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган.
Билдирилишича, чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жарохати олиб, шифохонага юборилган. Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда ҳодиса содир бўлган манзилдаги юқори қаватли уйда ҳаёт фаолияти давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида газ чақнаган эди. Чақнаш оқибатида II гуруҳ ногирони И. Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025