Тошкентдаги уйлардан бири ярим тунда ёниб кетди
3-саҳифа
−
07 Июнь 6859 1 дақиқа
Кеча, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:48 да Бектемир туманининг “Иқбол” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида – 11-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 23:53 да етиб бориб, ёнғин соат 00:22 да ўчирилган.
Айтилган манзилда кўп қаватли уйнинг 11-қаватида жойлашган хонадонда уй жиҳозлари ёниб зарарлангани аниқланган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мебель тайёрлаш цехида ёнғин юз берганди. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:42 да қуршаб олинган ва нақ 2,5 соатда – соат 10:23 да ўчирилган.
Live
Барчаси