Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
11 Август 13362 1 дақиқа
Бугун, 11 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, соат 02:22 да ёнғин ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Фавқулодда хабар ортидан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:29 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларига киришган. Ёнғинни бартараф этишга жами 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олиниб, 04:46 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси