Тошкентдаги тўйхона аланга ичида қолди
3-саҳифа
−
29 Июнь 24116 1 дақиқа
Кеча, 28 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “Мерос” тўйхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар бошқармага соат 21:29 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 21:37 да етиб борган. Соат 22:42 да ёнғин ўчирилган.
Бирламчи маълумотларга кўра, тўйхона ичидан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Таъкидланишича, вазият тўлиқ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назоратида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биносида ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси