Тошкентдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди
3-саҳифа
−
04 Август 2023
11771Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг 6-сонли туғуруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли, эгизак фарзандлари вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 22 июнь куни 26 ёшли аёл Д.Ш. 26 ҳафталик, муддатидан олдин эгизак чақалоқларни дунёга келтирган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2023 йил 23 июнь кунида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёл Д.Ш.нинг эгизак қиз фарзандлари вафот этган.
Шунингдек, хабарда ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этаётгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятидаги Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси