Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми бир ойга ёпилади
Жамият
−
25 Ноябрь
1295Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми бир ойга транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик) кўчани ташкил этиш бўйича ишларнинг иккинчи қисми давом этмоқда. Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 ноябрдан Тарас Шевченко кўчасининг (94-умумтаълим мактабидан) Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми жорий йилнинг 25 декабрь санасига барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Шунингдек, ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь