Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
21 Ноябрь
2501Тошкент шаҳридаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани истеъмолчиларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақазо қилади.
Шу сабабли, жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 00:00 дан 10 декабрь кунига қадар:
- Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кешишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
- Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.
“Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! Кўрсатилган давр мобайнида ҳаракат иштирокчиларидан бошқа муқобил йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электр кабель ўтказиш учун Бобур кўчасининг Сеул кўчаси билан кесишмасидан Баҳодир кўчасигача бўлган қисмида бир томондан автомобиллар ҳаракати чекланган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь